Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 2-0 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

КОНКАКАФ кубоги. Панама барча олтита ўйинда 1:1 ўйнаб, бронза медалига эга бўлди

Баҳо:
+ | -

АҚШ ва Канада мамлакатлари мезбонлик қилган КОНКАКАФ кубогида Панама терма жамоаси эътиборга молик натижани қайд этди. Гап уларнинг бронза медалини қўлга киритганида эмас, ушбу натижани қай тарзда қайд этишганларида.

Гап шундаки, панамаликлар мусобақа давомида олтита ўйин ўтказишди ва барча ўйинларда бир хил — 1:1 ҳисоби (ўйиннинг асосий вақтида) қайд этилди. Панама гуруҳ босқичида Гаити, Гондурас ва АҚШ билан дуранг ўйнади. Барчаси — 1:1. Улар гуруҳда 3-ўрин билан чорак финалга чиқишди.

Чорак финалда Тринидад ва Тобаго билан тўқнаш келинди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳам айнан 1:1 ҳисоби қайд этилди ва бу ҳисоб қўшимча бўлимларда ҳам ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса томонлар 9 мартадан зарбани амалга оширишди ҳамда Панама 6:5 ҳисобида устун келди.

Панама ярим финалда Мексикани асосий вақтда мағлуб этиши мумкин эди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам нотўғри қўйиши натижасида ҳисоб тенглашди — 1:1. Мексикаликлар қўшимча бўлимларда гол уриб, финалга йўл олишди.

Бугун бўлиб ўтган 3-ўрин учун баҳсда панамаликлар яна АҚШ билан тўқнаш келишди. Бу сафар ҳам ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари ўша 1:1, пенальтилар сериясида Панаманинг қўли баланд келди — 3:2.

Шу тариқа, Панама терма жамоаси ўзига хос услубда қитъа чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:17, 26.07.2015.
Ўқилди: 6021 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик