Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 0-1 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 0-0 Насаф

"Реал" Англияга янада кучлироқ таркиб билан бориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал» Чемпионлар лигаси чорак финали сари катта қадам ташлади — мадридликлар ўз майдонида «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоадаги жиддий кадрлар муаммосига қарамай, Мадрид клуби ажойиб натижага эришди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, ҳужумчи Килиан Мбаппе Англиядаги жавоб учрашувида иштирок этиш имкониятига эга. Франциялик юлдуз тиззасидаги муаммо сабабли «Реал»нинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборган эди. Шунингдек, ҳимоячилар Альваро Каррерас ва Давид Алаба ҳам жавоб баҳсига қадар соғайиб сафга қайтишлари мумкин.

Ярим ҳимоячи Жуд Беллингемга келсак, унинг келаси ҳафта «Манчестер Сити»га қарши ўйнамаслиги кутилмоқда. Чоршанба кунги баҳсда захирага олинган Ферлан Мендининг ҳолати эса қўшимча тиббий кўрик натижаларига боғлиқ бўлиб турибди.

«Манчестер Сити» ва «Реал» ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:30, 12.03.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.