Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

“Манчестер Юнайтед” тез орада бош мураббий номини эълон қилади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти тез орада янги бош мураббий борасида якуний қарорни эълон қилади. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Ҳозирда клуб раҳбарияти Майкл Керрикни асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бунга жамоанинг сўнгги вақтлардаги ижобий спорт формаси ва “қизил иблислар”нинг еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттираётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Бироқ, клуб ичида юқори савияли, элита даражасидаги тактик маҳоратга эга ва кучли етакчилик қобилиятига эга мураббийни тайинлаш тарафдорлари ҳам талайгина. “Манкунианликлар” расмийлари бир қатор потенциал номзодларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича сўров юборган. Номзодлар рўйхатидан қуйидаги мутахассислар жой олган:

Юлиан Нагелсманн (Германия терма жамоаси);
Андони Ираола (“Борнмут”);
Мигел Санчес (“Жирона”);
Матиас Яисле (“Ал-Аҳли”, Саудия Арабистони).

Шунингдек, агар имконият пайдо бўлса, клубдаги баъзи нуфузли шахслар учун “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике ҳамон “орзудаги вариант” бўлиб қолмоқда.

“Вазият ривожланишда давом этмоқда. “Юнайтед” яқин ҳафталар ичида барча вариантларни таҳлил қилиб, якуний қарорни қабул қилиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагелсманн билан музокараларни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун: 38 ёшли Нагелсманн 2023 йилдан бери Германия терма жамоасини бошқариб келмоқда. У бунга қадар “Ҳоффенҳайм”, “Лейпциг” ҳамда “Бавария” клубларида фаолият юритган. Унинг Германия футбол иттифоқи билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:32, 12.03.2026.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.