Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 05:00 Ямайка - Венесуэла
01/07 05:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

Ван Персига ўринбосарлар. ТОП-4

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчи Робин ван Персини сотиб юборганидан сўнг ушбу футболчи ўрнига янги форвардни қидирмоқда. Албатта, бу борада “қизил иблислар” голландиялик ҳужумчи учун муносиб номзодларни кўзлаб қўйган. Қуйида эътиборингизга ушбу номзодлар хусусида сўз юритамиз.
 
Харри Кейн (“Тоттенхэм”)

ebc05ec59d8bfe9ade1445e3814c1734.jpg

“Манчестер Юнайтед” клуби Харри Кейнга қизиқиб қолган. Ўтган мавсумда “шпорлар” сафида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган ҳужумчи “қизил иблислар”нинг нишонига айланган. Эътиборлиси, “Манчестер Юнайтед” жамоаси Кейн трансфери учун 40 миллион фунт ажратган. Бироқ бу пуллар ҳам “Тоттенхэм”ни рози бўлиши учун камлик қилмоқда. “Тоттенхэм” имкон қадар ҳужумчини жамоада олиб қолишни истамоқда. Трансфер ойнаси ёпулгунига қадар бирор-бир ўзгариш бўлмаса, Харри “шпорлар”да қолиши аниқ.
 
Гонсало Игуаин (“Наполи”)

b2aa9638fb7d9c2e32dac5747811dfb1.jpg

Жуда кучли ҳужумчи ҳисобланадиган Гонсало Игуаин ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг айни дамдаги асосий нишонларидан бири бўлиб турибди. Аргентиналик ҳужумчи ҳам келгуси фаолиятини бошқа жамоада давом этирмоқчи. “Наполи”дан кетиб, ўзига қулай жамоага ўтишни истаган. Хусусан унга “Арсенал”, “Ливерпуль” жамоаларидан таклиф тушаётганди. Бироқ “қизил билислар” эса уни сотиб олиш учун асосий талабгорлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда ҳужумчининг трансфери баҳоси 30-40 миллион фунт дея баҳоланмоқда.
 
Эдинсон Кавани (ПСЖ)

71fe31d14f1ff2445a77366eabadbb59.jpg

Бир неча йиллардан буён “Манчестер Юнайтед” жамоаси Кавани трансферини сотиб олиш йўлларини қидиради. Аммо, футболчи ҳам кетишни истамаслиги туфайли, “қизил иблислар”дан кетмайди. Ниҳоят, йўлини топиши мумкин бўлган вазияда Кавани яна фикрини ўзгартиради ҳозирда ҳам уругвайлик форвард учун “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдиряпти. Бироқ унинг бу клубга ўтиши ёки ўтмаслиги бошқа масала.
 
Карим Бензема (“Реал”)

f0406d1da64c717df7621a50180248fe.jpg

Бензема кетишигна кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Бироқ трансферлар бозори пайтида ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Карим Бенземага “Манчестер Юнайтед” томонидан жиддий тарзда қизиқиш бўлаётгани кўпчиликга сир эмас. Қолаверса, у жамоага келадиган бўлса, Руни билан ажойиб тандем ҳосил қилиши табиий. “Манчестер Юнайтед” франциялик ҳужумчи учун 35 миллион евро таклиф қилди. Кўрамиз, бу сумма “қироллик” жамоасини қониқтирадимикан?

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:01, 26.07.2015.
Ўқилди: 6606 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.