Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

«Навбаҳор» назорат баҳсида «Шўртан» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Режага кўра "Навбаҳор" бугун Тошкент йиғини доираси да "Шўртан"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар ҳарчанд ҳаракат қилмасинлар дарвозаларга йўл топа олишмади.

Танаффусдан кейин наманганликларда ҳисобни очиш учун яхшигина имконият юзага келганди. Ғузорликлар ўз жарима майдончалари ичида Ғайрат Жўраевга нисбатан қўполлик қилганликлари учун ҳакам пенальти белгилаганди. Аммо, Даврон Исоқов пенальтидан фойдалана олмади. Унинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан маълум вақт ўтгач, ғузорликлар ҳам пенальти ишлашди. Исоқовдан фарқли ўлароқ Таран нуқтадан зарба беришда адашмади. Лекин, Ашурматов шогирдлари ушбу голга тезда жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаев жамоадошлари бошлаган ҳужумни гол билан якунлади. Шу тариқа, «Шўртан» клубига қарши ўтказилган баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Хуршид Хўжаев, Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Санъат Шихов, Азамат Бобожонов, Аъзам Алиев, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Маҳмудов, Наврўз Алимов.
Захирадан майддонга тушганлар: Даврон Исоқов, Ғайрат Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев.

Давралар оралиғида шу кунга қадар «Қўқон-1912» ва «Динамо» жамоалари билан куч синашган "Навбаҳор" якунда дуранг билан чекланишганди. Лекин, назорат ўйинларида натижа биринчи ўринда турмайди. Аксинча, бу каби баҳслар орқали иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўриш вазифаси биринчи ўринда туради. Шу билан "Навбаҳор"нинг Тошкентдаги бир ҳафталик йиғинига якун ясалди. Жамоа аъзолари яна икки кундан сўнг пойтахтда тўпланиб, Муборак ва Бекободда ўтадиган учрашувларга ҳозирлик кўришади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:11, 26.07.2015.
Ўқилди: 3845 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик