Олий лигада чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Локомотив” мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни Австрияда олиб борди. “Темирйўлчилар” хориж йиғини мобайнида тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
“Локомотив” ўзининг дастлабки ўртоқлик учрашувини Исроилнинг “Маккаби Хайфа” клубига қарши ўтказиб, бунда жамоамиз 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Кейинги иккита баҳс Туркия суперлигаси жамоаларига қарши ташкил қилинди. Аввалига “Акҳисар Беледияспор” билан ўйнаган тошкентликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Бунда Дилшод Раҳматуллаев икки бор тўп киритишга муваффақ бўлди.
Кейин эса “Коняспор”га қарши майдонга тушган “темирйўлчилар” 1:1 ҳисобини қайд этишди. Мазкур беллашувда Лутфулла Тўраев рақиб дарвозасига тўп киритди. Ва ниҳоят тўртинчи ўртоқлик ўйини кеча БААнинг “Ал Айн” клуби билан ўтказилди ва бунда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол Сардор Мирзаев томонидан киритилди. Шу тариқа “Локомотив”нинг Австрия йиғини ниҳоясига етди. Бугун кечқурун жамоамиз Тошкентга қайтиб келади.
“Локомотив”нинг Австриядаги ўртоқлик ўйинлари:
18 июль. “Локомотив” – “Маккаби Хайфа” (Исроил) 0:2
21 июль. “Локомотив” – “Акҳисар Беледияспор” (Туркия) 2:1
24 июль. “Локомотив” – “Коняспор” (Туркия) 1:1
26 июль. “Локомотив” – “Ал Айн” (БАА) 1:0