Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Саҳоватпеша футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футболчилар кўп пул топишади. Бунга шубҳа йўқ албатта. Деярли ҳар бир футбол юлдузи топган маблағларидан хайрия ишларига ҳам ажратишади. Furkat.uz сайти ана шундай саҳоватпеша футболчилар ҳақида тўхталиб ўтади.

«Ливерпул»нинг собиқ «Фенербахше»нинг айни дамдаги голландиялик ҳужумчиси Дирк Куйт ҳали Роттердамда ўйнаб юрган кезларида ёш бўлишига қарамасдан «Дирк Куйт жамғармаси»га асос солган. Жамғарма ҳисоб рақамидаги маблағнинг 90 фоизи Кюйтнинг футболдаги фаолияти орқали келиб тушади ва фақатгина 10 фоизи бошқа инсонлар томонидан ўтказилади. Жамғарма асосан Африка, Осиё ва Жанубий Америка мамлакатларида ночор ва бемор болаларга ёрдам беради. Афсуски, Дирк кўплаб болаларга ёрдам беришига қарамай, ўзининг яқин инсонларини сақлаб қола олмаган. Аввалига унинг укаси Роан ракка чалиниб оламдан бевақт кўз юмган. 2007 йилнинг июн ойида унинг отаси ҳам рак касалидан вафот этди. Шунда Дирк ўзининг иккинчи жамғармаси рак касаллигига чалинган беморларга ёрдам фондини очди. Бунга унинг рафиқаси Гертруда яқиндан ёрдам бериб келади. Диркнинг футболдаги фаолияти унга жамғарма ишлари билан доимий тарзда шуғулланишга имкон бермайди. Шу сабабли, Гертруда жамғарма ишларини ўз зиммасига олган.

Германия терма жамоаси ва «Бавария» клуби ҳимоячиси Филипп Лам кам таъминланган оилаларга кўмак бериш учун ўз жамғармасини очган ва яна у ОИТСга қарши акцияларда қатнашиб туради. Самуэл Это’О ер шарининг турли бурчакларида яшаётган инсонларга моддий ёрдам бериб туради. У она шаҳри Нконни ҳам ёдидан чиқармайди. Бу ерда у болакайларга ҳар томонлама ёрдам қўлини чўзади.

«Майдондаги шер» лақабини олган италиялик Женнаро Гаттузо 2003 йилнинг 17 декабрида ўз она шаҳри Калабрияда муҳтож болаларга ёрдам берадиган «Forza Ragazzi» («Олға болалар») номли жамғарма очди. Шунингдек, «Рино»да ўз ҳаётини футболга бағишламоқчи бўлган, аммо бунга етарли имконият топа олмаётган болалар учун футбол мактабини очишга ҳам муаввафақ бўлди. Франциялик машҳур футболчи Патрик Виейра Дакарда ўз ҳисобидан футбол академиясини очган. Бу ерда минглаб сенегаллик болакайлар миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишади. Виейра – саҳоватли инсон. У ночор оилалар ва хаста болаларга ёрдам жамғармалари ҳисоб рақамига ҳам катта миқдорда пул ўтказиб туради. Бразилиялик «Феномен» Роналдо ҳам ҳайрия ишларига алоҳида эътибор беради. У Бразилияда футбол мактабига ҳомийлик қилади.

«Милан»нинг собиқ бош мураббийи Кларенс Зеедорф футбол ва тадбиркорлик орқали топган катта маблағини яқинларининг ҳаёт кечиришлари мақсадида сарфлаш билан бир қаторда хайрия тадбирларига ҳам ишлатади. Кларенс томонидан ташкил этилган «Champions of children» жамғармасининг фаолияти ёрдамга муҳтож болаларга ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган.

Давоми бор…

Юсупов Фурқат
Манба: Furkat.uz

Киритилди: 17:19, 27.07.2015.
Ўқилди: 4127 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.