“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Лаллана янги мавсумда клубининг мақсадлари хусусида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Янги мавсумда бизни мураккаб бўлган вазият кутяпти. Ўтган йилги хатоларни эсдан чиқариб, янги мақсадлар сари қадам ташламоқчимиз. Айни пайтдаги бор эътиборимизни Англия Премьер-лигаси чемпионлигига қаратганмиз. Мазкур турнирда муваффақиятли тарзда иштирок этиш ва чемпионликни қўлга киритишни истаймиз", - дейди Лаллана.