Ёзда “Ливерпул”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган иқтидорли вингер Раҳим Стерлинг Вьетнам терма жамоаси билан кечган ўртоқлик учрашувида чиройли гол муаллифига айланди. У шериги Давид Сильвадан тўпни қабул қилиб олиши билан жарима майдончаси бурчагидан биргина уриниш орқали "парашют" услубида тўпни рақиб дарвозабонининг олис бурчагига жойлаштириб қўйди.
Хабарингиз, бор кеча “шаҳарликлар” Ханоеда Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга чиқиб, 8:1 хисобида ғалаба қозонганди. Меҳмонлар сафида Александр Коларов (11, 51), Раҳим Стерлинг (19, 31) ва Давид Сильва (21, 65) дублга эришган бўлса, Маркуш Лопеш (74) ҳамда Хосе Анхель Посолар (78) ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” кейинги ўзининг навбатдаги учрашувини 1 август куни “Штутгарт” (Германия) клубига қарши ўтказади.