Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячилари.ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда ярим ҳимоячиларнинг ўрни жуда катта ҳисобланади. Сабаби улар ҳужумчиларни гол уришлари учун тамал тошини қўя олишади ҳамда чиройли ҳаракатлари билан клубнинг ўйинига безак бера олишади. Ўтган мавсумда Европа топ биринчиликларида кўплаб ижрочилар энг яхшилар қаторига қўшилишди. Бугун эътиборингизга мавсумнинг энг яхши 10та ярим ҳимоячиси хусусида сўз юритамиз.

10. Блез М атюиди (ПСЖ)
 
Бугунги кунда Матюиди ПСЖнинг ҳақиқий юраги деса бўлади.  У ажойиб мавсумларнинг бирини ўтказди. Клубда етакчи ва сардорларга хос тарзда футбол кўрсатиб берди. Шу сабабли ҳам Лоран Блан Блезни сотмасликни раҳбариятдан талаб қилмоқда. Чунки унга “Манчестер Юнайтед” клуби томонидан жиддий тарзда қизиқиш бўляпти. Матюиди ўтган йили 10га яқин голли вазиятларни яратиб берди ва бу борада энг яхши кўрсаткичларнинг бирина қайд этди.
 
9. Давид Сильва («Манчестер Сити»)
 
«Манчестер Сити»да Серхиол Агуэро тўпурар бўлди. У чемпионатнинг энг яхши тўпурари совринига эга чиқди. Биласизки, Сильва даражасидаги ижрочилар бор жамоада, ҳужумчиларнинг ишлари юришиб кетади. Оғирлик масъулияти бироз пасаяди. Чунки у топ даражадаги футболчи ва қайси ва қачон пайтда тўп билан таъминлай олишни билади. Сильва ўтган мавсумда кўплаб голларга ёрдамлашди. Кейинчалик кутилмаган жароҳат сабаб, у ўз даражасида футбол кўрсатиб бера олмай қолди. Шунга қарамай, «шаҳарликлар»нинг энг яхши ижрочиларидан бири бўлиб қолди.
 
8. Андреа Пирло («Ювентус»)
 
Италия футболининг ёрқин намоёндоси бўлмиш Пирло эндилиликда чиройли паслари орқали АҚШлик ишқибозларни кўнглини олишга ҳаракат қилади. «Ювентус»да ўтган фаолияти давомида футболчи жуда чиройли ўйинларини кўрсатиб берди. Жамоанинг Чемпионлар лигаси финалига чиқиши йўлида Пирлонинг қилган хизматлари катта бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Футболчи Тевес ва Мората сингари ҳужумчиларнинг голларига ёрдам бериб келди.
 
7. Тони Кросс  («Реал»)
 
«Бавария»дан кетиб, «Реал»га ўтган Кросснинг ҳам ўтган мавсумдаги старти ёмон чиққанича йўқ. Карло Анчелотти футболчидан унумли тарзда фойдалана олди. Фақатгина, Тони Кросс билан жамоа совринларни юта олмади. Бунга қайсидир маънода «қироллик” жамоасини омадсиз тарзда ўйин кўрсатгани ҳам сабаб бўлган бўлса ажабмас. Зеро, жамоа ўйинида инқироз юз берганига бу футболчининг айби йўқ. У яхши ўйнади ва самарали тўп оширишларни амалга ошира олди. Футбол жамоавий ўйин эканлигини сабабли, унинг амалга оширган паслари вақтида фойдаси тегмади.
 
6. Денис Черишев («Вильярреал»)
 
«Реал»дан ижарага ўтиб, «сариқ сувости» кемасининг етакчисига айлана олган Черишевнинг якунланган мавсумда намойиш этган ўйинларини таҳлил қилиб чиқишга арзийди. У жуда кенг кўламдаги ишларни бажарди. Жамоаси сафида киритилган ҳар бир голга унинг ассисентлик қилганлигини айтиш лозим. Боз устига футболчи муҳим бўлган қатор голларни уриб, «Реал»ни сергак тортишига сабабчи бўлганди. Сабаби шундай хавбекнинг бўлиши, мадридликларнинг ҳужумларини янада кескин бўлишига хизмат қилади.
 
5. Аьрен Роббен («Бавария»)
 
Яна бир футболчи бу Роббен ҳисобланади. Аьрен ҳам ўтган йилни яхши бошлаган эди. Бироқ кейинчалик голландиялик футболчида жароҳат олгани сабабли, ўз даражасиджа футбол кўрсата олмади. Кўплаб ўйинларини ўтказиб юборишига тўғри келди. Бўлмасам, у айни пайтда рейтингимизда энг юқори нутқасидан жой олган бўларди. Бироқ жароҳатлар сабабли, футболчи мюнхенликларга ёрдам бера олмади. Шунга қарамай, футболчи ҳисобида ҳам ўндан ортиқ самарали ассисентлик бор.
 
4. Сеск Фабрегас («Челси»)
 
Моуриньо Фабрегаснинг трансферидан мамнунлигини яширмаяпти. Чунки у ўтган йили ажойиб ўйинларини кўрсатди. Фабрегас ҳам ҳудди Де Брюйне сингари 15га яқин тўп оширишларни амалга оширди. Қолаверса, муҳим бўлган бир нечта голларни урди. Бу эса клубнинг ички чемпионатда чемпионликни олишига ёрдам берди. Ҳозирда «Челси» ярим ҳимоячисини ажойиб деса бўлади. Сабаби шуки, Азар ва Фабрегас шундай ўйин кўрсатяптики, четдан кузатган ҳар қандай ишқибоз «Челси»нинг мухлисига айланиб қоляпти.
 
3. Андреас Иньеста («Барселона»)
 
Иньеста бор экан, «Барселона» ҳужумчилари ишсиз қолиб кетмайди. Чунки Андреас жуда қийин вазиятларда ҳам жамоанинг ҳужумларига ранг-баранглик бера оладиган ижрочилар тоифасига киради. Ўтган мавсумда футболчи ўндан ортиқ голли вазиятларни содир этди. Айниқса, Месси томонидан киритилган голларга Иньестанинг ошириб берган тўплари янада чирой бағишлади.
 
2. Эден Азар («Челси»)
 
Азар шундай ўйинчи бўлиб боряптики, унинг кўрсатаётган ўйинлари ҳар қандай ишқибозни ҳайратини оширмоқда. Чиндан ҳам Эден Азар ҳам ўта юқори малакали футболчилардан бири ҳисобланади. Жамоасининг чемпионатда олтин медалларни олишига катта ёрдамини берди. Фабрегас билан у кўплаб тўп оширишларни амалга ошира олди ва ҳақиқий етакчи эканлигин яна бир карра исботлади.
 
1. Кевин Де Брюйне («Вольфсбург»)

Бельгиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда аъло даражада ўтказди. У  ассисентлик қилиш борасида энг юқори натижага эришди. Ҳужумда тўп сурган Баст Достнинг кўплаб голларига айнан Де Брюйне ассисентлик қилди. Боз устига чемпионатда энг кўп тўп оширишни амалга оширган футболчига айланди. Шу сабабли ҳам “Манчестер Сити”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Эътиорлиси шундаки, у ўтган мавсумда 16 маротаба голли вазиятни ярата олган ва бу борада рекорд кўрсаткичга эга бўлди.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:53, 28.07.2015.
Ўқилди: 5056 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.