Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Андреа Пирлонинг ҳаёт ақидалари

Баҳо:
+ | -

«Нью-Йорк Сити»нинг янги ярим ҳимоячиси Андреа Пирло МLSга кўчиб ўтганидан кейинги илк таассуротлари билан ўртоқлашди. «Атрофда ҳамма нарса янги. Бу ғаройиб ҳиссиётларни тақдим этади. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Куч тўплаб олсам, бас. Ўйлашимча, футбол — бу бир нарса, пул эса — умуман бошқа нарса. Мен ҳар доим спортга муҳаббат сабаб, яхши тўп суришга муваффақ бўлганман. Хусусан, машҳурлик ҳақида қайғурмайман. Бу ерга ҳам сайёҳ сифатида эмас, футбол ўйнаш учун келдим. MLSнинг ривожланишига ёрдам бермоқчиман . Ўзимни қаригандек ҳис қилаётганим йўқ. Ҳарқалай, иштиёқ ҳеч қаерга йўқолмади. Қандайдир янги иш бошлаётганимда, иштиёқ масаласида муаммога дуч келмайман. Бу ҳақда ёш ҳақида тинмай гапиришни ёқтирадиганлар сўзлашгани маъқул. АҚШга кўчиб ўтиш ўзим учун яхши қарор эканлигини Антонио Конте ҳам таъкидлади. Мен Контега уни Америкада кўришдан хурсанд бўлишларини айтдим. Энди таътилда ўйинларимни кузатиш учун келиши мумкин»,-деди Пирло. Айтганча, аввалроқ 36 ёшли Пирло АҚШда йилига 5-6 миллион доллар олиши ҳақида хабар берилганди. 

Ғооtbаll.uа Италия футболи тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳақида унинг сўзларидан келиб чиқиб ҳикоя қилади.

*** «Мен ўйинни бошқалардай қабул қилмайман. Бу майдонни кўра билишга алоқадор шахсий фикрим. Мен картинани бор бўйича кўраман».

*** «Майдонда мен дайди лўлидайман. Доимо бир лаҳзага бўлсада ўтиш учун бўш жойни ахтараман. У ерда ўз вазифамни бажара олишим керак: тўпни қабул қилиб, уни шеригимга гол уриши учун аниқ узатишим лозим. Бу «голли пас» деб аталади, у орқали эса, мен барчага қувонч улашаман».

*** «Мен босимни сезмайман. 2006 йилнинг 9 июлида куни билан ухладим ва Рlау Stаtiопда ўйнадим, кечқурун эса жаҳон чемпионатида ғолиб бўлдим».

*** «Тўхтаб қолиш ва мағлубиятни тан олишдан кўра, етакчини изма-из таъқиб этиб, иккинчи бўлган афзал».

*** «Кўз ёшлар сен кимлигингдан дарак. Ҳақиқатан, бу хулоса ҳақида баҳслашолмайсан».

*** «Рlау Stаtiоп ғилдиракдан кейин инсоният томонидан қилинган энг яхши кашфиёт».

*** «Ўзимни раҳбар деб билиш ёқади: майдонда ҳам, ҳаётда ҳам».

*** «Мен даҳшатли зарбаларни бераман. Уларнинг ҳар бири менинг номим билан аталади, уларнинг барчаси менинг болаларимдир».

*** «Бу дунёда сен ё инсонсан ёки актёр».

*** «Мен илк бор Италия ўсмирлар терма жамоасига чақирилганимда, 3 кун мактабга бормаслигимдан қувондим. Ўшанда дунёқарашим бошқача эди».

*** «Ҳамон ўзимни ноёб ва алмаштириб бўлмаслигимга ишонмайман. Аммо буни одамларга тушунтириш жуда қийин, боиси улар устувор хулосалар чиқаришга одатланишган».

*** «Пулларинг ҳаддан ташқари кўп бўлса-ю, сен ундан ҳам кўпини хоҳласанг, бу касалликдир».

*** «Стамбулдаги мағлубиятдан кейин, мен карьерамни тамомлаш тўғрисида ўйладим, ахир бошқа барча нарсада мантиқ қолмаган эди-да. Ўзимни эркакдай сезмай ҳам қўйдим. Кутилмаган футбол унчалик ҳам муҳим нарса бўлмай қолди».

*** «Бутун мамлакат ишқибозлик қилаётган жамоанинг бир қисми бўлиш фахрланишга арзийди».

*** «Пенальтилар сериясида ҳаётингдаги энг муҳим баҳсга якун ясайдиган нуқтага биринчи бўлиб келиш... Бу ҳар доим ҳам яхши хабар эмас. Албатта, бу сенга ишонишлари, сен энг яхшилардан бири эканлигингдан дарак. Бироқ хато қилсанг, биринчи рақам остидаги айбдорга айланасан».

*** «Ғолиблик сезгиси ортга қайтиб бўлмас йўлдаги илк қадамдир».

*** «Биринчи ғалабам машғулотларда менинг оёғимга тепишдан кўра кўпроқ тўп узатишган лаҳзалардир».

*** «Диққат-эътиборинг бир нарсага қаратилган пайтлардагина каллангга энг яхши фикрлар келади».

*** «Рой Хожсон фамилиямни нотўғри айтди. У мени Пирла («галварс») деб атади. Балким, у менинг хулқ-атворимни бошқа мураббийлардан кўра яхшироқ англагандир».

*** «Кўпинча, ОАВларда ғирт ёлғон мағлумотларни ўқишга тўғри келади. Сен мутлақо истеъдоди бўлмаган матбуот хизматининг ҳақиқий ҳаётдан анча йироқ бўлган аҳмоқона матнларини мутолаа қиласан».

*** «Меҳнат истеъдоддан ҳам муҳимроқми? Йўқ! Истеъдод - меҳнат билан тараққий топади».

*** «Ғалаба қозониш учун кучли характерга эга бўлиш керак. Акс ҳолда, рақибларинг сени «еб» юборишади.

*** «Агар жарима майдонидан аниқ зарба берсанг, уни қайтаришнинг имкони бўлмайди».

*** «Менинг сирим нимада? У йўқ! Ўз ишимни, машғулотларни, ўйнашни ёқтираман. Кўнгилхушлик ҳам менга бегона эмас. Вақтики келиб, буларнинг бирортаси менга ёқмай қолганини сезсам, ўзимга бошқа иш топаман».

*** «Мен ҳеч қачон «Б» сериясида ўйнамаган бўлардим. Агар «Милан»ни классда пасайтиришса, мен ундан кетаман ва ўзимни «хоин» деб билмайман. Шунчаки, мен олдимга энг буюк мақсадларни қўяман ва бошқаларнинг хатоси учун жавоб беришни истамайман».

*** «Болалигимдан бош­қалардан кучли эканлигимни билардим. Мен тўғримда гапиришарди, жуда кўп гапиришарди ва ҳар доим ҳам илиқ гапларни эмас. Дадам бошқа болаларнинг оталари мени сўкишаётганини эшитмаслик учун трибунадан кетиб, майдонда турганча ўйинни кузатарди».

*** «Мен бошқалардан яхши бўлганим учун мендан моховдан қочгандай қочишарди».

*** «21-сана дадам таваллуд топган, мен уйланган, «А» сериясида дебютимни ўтказган кун. Бу менинг рақамим ва уни ҳеч кимга бермайман, у менга омад келтирмоқда».

*** «Мен бир оз бразилияликман. Жарималарни бажараётганда португалчасига ўйлайман. Сўнг италянчасига байрам қиламан. Жуниньо Пернамбукано техникасини ўргандим. СД, ДВДларни ҳатто унинг иштирокидаги ўйинларнинг эски суратларини йиғдим. Ва қайсидир лаҳзада ҳаммасини тушундим. Лекин бунинг учун сабр ва катта меҳнат талаб қилинди».

------------------------------------------------

И.МУРОДОВ тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 29.07.2015.
Ўқилди: 4673 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.