"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас мавсум олдидан Англия чемпионлигини сақлаб қолиш қийин бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу мавсумда Премьер-лига ғолиблиги учун тўрт жамоа кураш боради.
"Барча жамоалар рақобатбардош бўлишга ҳаракат қилади, – дейди Фабрегас. – Англия чемпионлигини сақлаб қолиш осон бўлмаслиги аниқ.
Бу йил тўрт-беш жамоа чемпионлик учун курашади. Кимдир "МЮ"ни асосий даъвогар сифатида кўрсатса, кимдир "Ливерпуль"ни, яна кимдир эса – "Арсенал"ни кучли ҳисоблайди. Биз эса ўтган йилги темпни туришиб юбормаслигимиз талаб этилади".