“Ас-Садд” ярим ҳимоячиси Хави испаниялик голкипер Икер Касильяснинг “Реал”дан “Порту”га ўтгани, шунингдек, “Барселона”га Хосеп Гвардиоланинг қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
“Касильяс – менинг дўстим ва футбол титанларидан бири. Мен унинг “Реал”дан кетганидан ҳафа бўлдим. Икер бундан кўпроғига муносиб эди.
“Барселона”да Гвардиола билан ажойиб йилларни бирга ўтказдим ва менимча у жамоага қайтиш учун тўғри келадиган вақтни топа олади деб ўйлайман”, – дея Хави сўзларини келтиради Sports.ru.