Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

«Барселона» молиявий ҳисобининг таҳлили

Баҳо:
+ | -

Каталония клуби мавсум - 2014|2015 юзасидан берган молиявий ҳисоботи бўйича аудиторлардан якуний хулосани олди. Аввало, таъкидлаш керак, ҳаммасини ижобий баҳолаш мумкин. Ҳарқалай, клуб тижорат масаласида яхшигина ўсишга эришган. Ҳа, «Барселона»да маошлар тўлови анча ошган. Лекин шунга яраша, «требл» (3та соврин) ортидан бонуслар ҳам келди. Қисқаси, ҳисоб-китоблардан сўнг яхшигина сумма кўзга ташланди.

Албатта, муаммолар ҳам йўқ эмас. Дейлик, Қатар компанияси билан шартнома масаласида муайян саволлар бор. Лекин умумий олганда, ҳаммаси жойида бўлади, дейиш мумкин. Фақат шуниси борки, клубга босим ўтказиляпти. Чунончи, айримлар нисбатан обрўли ҳомий топишни талаб қилишяпти. Ҳаттоки, ҳомийлик тушуми камайган тақдирда ҳам. Хусусан, президентликка номзод саналган Жоан Лапорта клуб футболкасида «Қатар» ёзувини кўришни истамаслигини очиқ-ойдин айтди. Бироқ у сайловларда ютқазди ва энди гаплари унча эътиборга олинмаслиги тайин. Яна бир чалкашлик Неймар трансфери билан боғлиқ. Ушбу масала каталонияликларга анчадан буён тинчлик бермаяпти. «Барса» ўз вақтида ҳужжатларда бразилиялик футболчининг харидига 57 млн. евро сарфланганини қайд этган. Бироқ унинг асл қиймати ҳамон аниқланганича йўқ. Қолаверса, суд муҳокамаларига ҳам анча-мунча харажат кетди, кетяпти. Энди қўшимча чиқимлар кейинги ҳисоботга киритилади. Шунингдек, Лионель Мессининг «солиқ иши» ҳали тўлиқ ҳал қилинмаган. Буларнинг барчаси ке-йинчалик бюджетнинг харажат қисмига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Испания Ла-лигасининг телеҳуқуқлари қандай тақсимланиши ҳам аниқ-тиниқ эмас. Ҳозирча ҳаммаси яхши. Ҳар ҳолда, «Реал» ва «Барселона»га янги мавсум учун олдингисидагидан кам ваъда қилишмади. Лекин улуш кўпаядими? Бу каттакон савол! Ахир бошқа манбалар тушуми тобора ошяпти. Фақат ТВ-даромад ўзгармай турибди. Дейлик, «Барселона» мавсум - 2011|2012да ҳам 160 млн. евро олган. Бу ҳолатни бизнес тили билан «Жойингда турибсанми, демак, орқага кетяпсан», дея «таърифлаш» мумкин. Нимадир қилиш лозимлиги аён, бироқ Ла-лига ТВ-ҳуқуқлари нархи қимматлашган ҳолда ҳам, «Реал» ва «Барселона» клублари нафақат бўлажак мавсум, балки ке-йинги 3 йилда кўпроқ улуш олишга кўз тиколмайдилар. Зеро, Испанияда умумий тушумни нисбатан тенгроқ тақсимлаш масаласи тобора жиддийроқ муҳокама қилиняпти. Дарҳақиқат, мураккаб ҳолат.

«Барса» қарзлари миқдори ҳам ошди. Лекин даромад 15 фоиз «болалагани»ни ҳисобга олсак, қарзнинг 14 фоиз, яъни 41 млн. ервога кўпайгани ҳеч нарса эмас. Моҳиятан олганда, қарз ва даромад мутаносиблиги ўзгармади, ҳисоб. Молиявий тўловлар ҳам ўсди. Аммо EBITDA (трансферларгача бўлган фойда) 100 млн. евродан кўпни ташкил этган пайт 9 млн. ортиқча тўлов «сариқ чақа» дегандай гап. Тўғри, агарда айб қидирилса, EBITDA кўрсаткичининг пасайгани - таҳликали ҳолат. Қисқаси, қандайдир камчилик, доғ доимо топилади. Умумий олганда эса, «Барселона» нафақат спорт соҳасида ютуқларга эришяпти, балки молиявий томондан ҳам оёғида мустаҳкам турибди. Турли можароларга қарамай, тан олиш жоиз, Сандро Россель «Барселона»ни яхши ҳолатда топширган. Ҳарқалай, у қабул қилиб олган пайтидагига нисбатан маълум ўсишни таъминлаган. Яқиндагина президентлик ваколатини узайтирган Хосеп Мария Бартомеу эса умумий вазиятни бузмай, барчасини яхши назорат қиляпти.

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:18, 30.07.2015.
Ўқилди: 7650 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.