Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Балки яхшиликкадир?!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралаш босқичларидаги уринишларига назар солсак, ҳар сафар стартда яхши натижа қайд этганимизни кўрамиз. ЖЧ-98 (Яман - 1:0, сафарда), ЖЧ-2002 (Хитой Тайпейи - 7:0, ўз май.), ЖЧ-2006 (Ироқ - 1:1, ўз май.), ЖЧ-2010 (Хитой Тайпейи - 9:0, ўз май.), ЖЧ-2014 (Тожикистон - 1:0, сафарда)...

Фақат ЖЧ-2018 саралашининг илк ўйини ўхшамади - меҳмонда КХДР термасига ютқазилди - 2:4. Эҳтимол, бу яхшиликкадир.  Футболчиларимиз қайсидир маънода энди бошидан сергак тортишга мажбурлар. Ҳа, аввалги уринишларимизнинг стартида жиддий рақибга дуч келмаганмиз, ҳисоб. Лекин барибир, анъана бузиляпти - ғалаба ёки дуранг билан бошланган юришлар натижа бермаган экан, балки мағлубиятли стартнинг якуни ғалаба бўлар. Йўқ, мен иримчи эмасман. Фақат қайсидир анъананинг бузилиши кескин ўзгаришлар билан хотима топиши кўп марта исботланганини эслатмоқчиман, холос. Мана, биринчи ўзгариш кузатилди - миллий жамоамиз мураббийлар штаби буткул янгиланди. Шу билан унинг ривожланиш концепцияси, ўйин услубию, таркиби ҳам катта ўзгаришларга юз тутса, ажабмас. Ишончим комил, Самвел Бабаян ўз репутациясини йўқотмаслик учун борини бериб ишлайди. Унинг бу йўлдаги ҳаракатлари ҳозирданоқ сезиляпти - мухлислар, журналистлар, мураббийлар, мутасаддилар билан учрашувлар. Умид қиламанки, мағлубият билан бошланган қадамнинг охири ғалаба бўлади. Шахсан мен саралаш давомида яна мағлубиятлар кузатилишига ҳам қарши эмасман (кузатилиши ҳам тайин, айниқса, кейинги раундда). Негаки, қийин шароит жамоага ўзгача руҳ бағишлайди. Енгиллик эса қайсидир маънода мувозанатни бузиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бош жамоамизнинг ниҳоят, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб, миллионлаб мухлисларимиз хонадонига шодлик олиб киришига ишонаман. Олға, Бабаян, олға, йигитлар.

Сарварбек, Тошкент вилояти.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:40, 30.07.2015.
Ўқилди: 6855 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.