"Челси" футболчиси Диего Коста ўз автобиографиясида қандай қилиб кучугини ўлдириб қўйганлиги ҳақида маълум қилиб ўтган.
"Бунга ишониш қийин, лекин машинамни жойига қўяётган вақтим кучугимни босиб олганман. У мени кутиб олиш учун чиққанди. Мен эса уни кўрмай қолгандим...", - деб ёзган футболчи ўзи ҳақидаги китобда.Ушбу воқеадан сўнг футболчи бир ой давомида ўзига кела олмаган экан.