"Реал" дарвозабони Кико Касилья "Милан" билан бўлган учрашувдан сўнг жамоадаги ўзини ўрни ҳақида интервью берди.
"Мен учун бошланғич таркибга ўрин кафолатланиб қўйилганини ҳис қилмаяпман. Мен фақатгина бу жамоани яна бир ўйинчисиман. Менинг ўй-хаёлларим астойдил ишлашга қаратилган.
Биринчи рақам бўлишимни мураббий ҳал қилади. Мен максимал даражада ёндашишга ва жамоага қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиляпман.
Босимга келсак, мен босим ҳаддан ортиқ таъсир ўтказадиган ёшда эмасман", - дейди Кико.