Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Бухоро” мухлислари билан учрашув ташкил қилди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Бухоро” жамоаси ўз мухлислари билан учрашув ташкил қилди. Юздан ортиқ мухлис қатнашган ушбу тадбирда “Бухоро” жамоасига янги қўшиб олинган футболчилар расман таништирилди.

Йиғилишда Бухоро Вилоят ҳокимлиги мадания ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Рашидов,”Бухоро” ПФК маслаҳатчи мураббийи Тачмурод Агамуродов, бош мураббий Жамшид Саидов ва жамоа футболчилари иштирок этишди.

Дастлаб“Бухоро”бош мураббийи Жамшид Саидов сўзга чиқди:

“Биз жамоани жуда қийин ва аянчли вазиятда қабул қилиб олдик. Лекин шунга қарамай қўлимиздан келганча рақобатбардош жамоа тузишга ҳаракат қилдик.Бунинг сабабларини ҳозир муҳокама қилмоқчи эмас ман. Биздан олдин ишлаганлар ҳам одам, одам бор жойда камчилик бўлади.”-деди Саидов.

Шундан сўнг Тачмурод Агамуродов сўзга чиқди:

“Авваломбор барча мухлислардан миннатдорман, бизни қўллаб-қувватлаб турганларингиз учун. Ҳақийқаттан ҳам жамоани жуда оғир дамда қабул қилиб олдик. Лекин биз ҳозир имкониятларимиздан келиб чиққан холда, таркибни янгиладик. Тўғрисини айтаман, келган футболчиларнинг мақсади пул эмас. Биз бу ерда имкон қадар узоқроқ ишлашни мақсад қилганмиз. Дастлабки йил қийин бўлади, лекин олий лигада қолишимизга ишонамиз ва "Бухоро"ни аввалги мавқеини тиклаймиз.

 Мен "Динамо"даги футболчиларни ўзим билан олиб келганим йўқ. Бу футболчилар барибир “Динамо”ни тарк этишлари аниқ эди. Сабабларини сўраб ўтирманг, бу “Динамо”нинг ички муаммолари ва бу ҳолатни кўчага олиб чиқмайман. Кетган барча футболчилар “Бухоро”га бўлмаса ҳам, бошқа жамоаларга кетишарди, лекин улар “Бухоро”ни танлашди.”-деди Агамуродов.

Шундан сўнг мадания ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Рашидов сўзга чиқди:

“Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Биринчи давра бошида ҳам мана шундай йиғилиш ташкил қилган эдик ва иккинчи давра бошланиши арафасида яна мана шундай тўпланиш ҳақида ваъда берган эдик. Мана биз яна дийдор кўришиб турибмиз. Бу учрашувни ташкиллаштиришга катта ҳисса қўшган фан-клуб етакчиси Ориф Асадовга миннатдорчилик билдирамиз.

Бухорода болалар футболига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунга келиб биз Пешку туманида футболга ихтисослашган футбол мактабига хориждан, яъни Япониядан мутахасис олиб келдик ва олти ойга у билан шартнома қилдик. Энди у барчага замонавий футбол сирларини,умуман футболчига хос минталитетни ўргатишига, замонавий футбол олиб киришига умид қиляпмиз. Ушбу ҳолат Бухоро болалар футболи тарихида илк бор қилиняпти. Бундан олдин хорижлик мутахасис вилоятимизда болалар футболида фаолият юритмаган.Яқин келажакда шу болакайлар “Бухоро” жамоасининг асосини ташкил қилишига ишонамиз”-деди Рашидов.

Шундан сўнг янги келган футболчиларни тақдимот маросими бўлиб ўтди, уларга футболкалар топширилди ва ушбу учрашув ўз якунига етди.

П.С:Ушбу тадбирнинг фотогалереясини яқин соатлар ичида ҳавола этамиз.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 14:02, 31.07.2015.
Ўқилди: 3436 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.