Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Жасур Ҳакимов: Мураббийнинг ишончи муҳим аҳамиятга эга

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда футболимизда тажовузкор ўйин кўрсатадиган, рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячилар билан курашда ҳеч нимадан тап тортмайдиган ҳужумчилар етишмовчилиги юзага келган. Бу муаммо нафақат клубларимизда, балки терма жамоаларимизда ҳам мавжуд.

Лекин бу юртимизда яхши савиядаги ҳужумчилар етишиб чиқмаётганини англатмайди. Сўнгги вақтларда “Сўғдиёна” сафидаги ўйинлари билан кўпчилик мухлис-у мутахассислар назарига тушган Жасур Ҳакимов келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган ҳужумчиларимиздан бири. Айниқса, жорий мавсумда Жиззах жамоаси етакчиларидан бирига айланиб бораётган ва қолаверса, олимпия терма жамоамизда Игор Сергеевга рақобатни юзага келтира олган ушбу истеъдодли форвард билан суҳбат уюштирдик. Жасур SPORTS.uz сайтига жорий мавсум таассуротлари ва олдига қўйган режалари хусусида гапириб берди.

- Жасур, 2015-йилги мавсум сиз учун омадли ўтмоқда, дея оламизми? Боиси “Сўғдиёна”да бора-бора етакчига айланиб бораяпсиз…

- Ҳа, чиндан ҳам. Бу мавсум аввалгисидан анча яхши ўтмоқда. Жамоа таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўляпман. Қолаверса, жамоамиз устозлари ҳам менга ишонч билдиришяпти. Бу эса футболчи учун энг муҳим жиҳат саналади. Секин-аста голлар киритишни бошладим. Менимча, бу мавсум ўйинимда сал бўлсада олдинга силжиш бор…

- Бунда мураббий ишончи ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлса керак. Зеро Даврон Файзиев сизга катта умид боғлаётганини айтганди...

- Ҳа, албатта. Бош мураббийнинг ишончисиз футболчи яхши ўйнай олмайди. Бу борада менинг омадим чопган, дея оламан. Чунки Даврон ака доим мен ва бошқа шерикларимни руҳлантириб туради. Ўйин амалиётига эга бўлиш борасида ҳам шундай. Даврон ака ишонч билдираётгани туфайли ҳам имконим борича яхшироқ ўйнашга интиляпман. Бундан кейин ҳам янада яхшироқ тўп суриб, жамоамга фойда келтирган ҳолда мураббий ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- “Сўғдиёна”даги муваффақиятларингиз олимпия терма жамоаси устозлари эътиборидан ҳам четда қолмади…

- Олимпия терма жамоаси сафига жалб этилаётганимдан жуда ҳам хурсандман. Зеро ҳар қандай футболчи юрт терма жамоасида ўйнашни орзу қилади. Аммо терма жамоада ўйнашнинг ўзига яраша масъулиятли томонлари ҳам бор. Терма жамоада ўйнаш учун футболчи мунтазам равишда ўз устида ишлаши лозим бўлади.

Jasur Hakimov_So'g'diyona.JPG

- Олимпия терма жамоамиз олдида қитъа биринчилигига муносиб ҳозирлик кўриш вазифаси турибди…

- Ҳа, шундай. Терма жамоамиз ҳозирда келаси йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Олдимизга совриндорлар қаторига кириш ва Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Шуни ҳисобга олиб жиддий тарзда ҳозирлик кўряпмиз. Мураббийларимиз бу борада биз билан ишлашмоқда. Насиб этса, келаси йил, албатта, Осиё чемпионатида муваффақият қозонамиз ва олимпиадага чиқамиз.

- Маълумки, сўнгги йилларда юртимиз футболида ўзига ишонган, тажовузкор тарзда ўйнайдиган ҳужумчилар етишмаяпти. Кўпчилик сиздан яқин йиллар ичида манашундай ҳужумчига айланишингизни кутмоқда...

- Сиз айтгандай ҳужумчи бўлиш осон эмас. Бунинг учун йиллар давомида меҳнат қилиш ва ўз устида тинмай ишлаш талаб этилади. Мен ҳам ўз олдимга яхши ҳужумчи бўлиб етишиш вазифасини қўйганман. Насиб этса, мухлислар кутгандек ўйин намойиш этиш ниятидаман. Бунинг учун кўп меҳнат қилишим керак. Буни биламан. Меҳнатдан қочмайман, ўз устимда қаттиқ ишлаб, яхши ҳужумчи бўлишга ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

- Жасур, нима деб ўйлайсиз, нега “Сўғдиёна” барқарор ўйин кўрсата олмаяпти?

- Бунинг турлича сабаблари бор, деб ўйлайман. Жамоамиз асосини ҳозирда ёшлар ташкил этади. Бизнинг тажриба тўплашимиз ва ўз ўйинимизни кўрсата бошлашимиз учун бироз вақт талаб этилади. Аммо мураббийларимиз бизга ишонч билдиришда давом этишмоқда ва бу, албатта, яқин йиллар ичида ўз мевасини беради. “Сўғдиёна” ҳозир ҳам ёмон ўйнаётгани йўқ. Аммо ҳал қилувчи паллаларда бизга тажриба ва баъзан омад етишмай қоляпти. Умид қиламанки, тез орада бу муаммони бартараф этамиз ва жамоамиз мухлислар кутганидек ўйин кўрсата бошлайди.

- Жамоангиз Кубок баҳсларидан чиқиб кетди. Энди бор эътибор чемпионат учрашувларига қаратилса керак…

- Ҳа, шундай. Афсуски, “Бунёдкор”га икки ўйин ҳисобига имкониятни бой бериб қўйдик. Жамоамиз бу ўйинларда ёмон кўринмади. Фақат омад ва тажриба бобида ютқазиб қўйдик. Энди бор эътиборимизни олий лига баҳсларига қаратамиз. Олдимизга иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказиб, турнир жадвалида имкон қадар юқорилашни мақсад қилиб қўйганмиз.

- Ўз олдингизга мавсум давомида қанчадир миқдорда гол уришни мақсад қилиб қўйдингизми?

- Биласизми, ҳозирча мен учун энг аҳамиятлиси – жамоамнинг турнир жадвалида хавфли зонада узоқлашишидир. Бунинг учун, тўғри, кўпроқ гол уриб, ғалаба қозониш талаб этилади. Аммо голни ким уриши аҳамиятга эга эмас. “Сўғдиёна” ғалаба қозонса бас. Аммо табиийки, мен ҳам имкон борича кўпроқ гол киритиб, жамоамнинг муваффақиятига ўз хиссамни қўшишни истайман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди 

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:28, 31.07.2015.
Ўқилди: 3652 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.