Давралар оралиғида «Динамо» жамоаси таркибида янги футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда.
Куни кеча жамоамиз яна уч футболчи – Фаррух Шотурсунов, Сергей Рекун ва Феруз Бобоқуловлар билан шартнома имзолади.
Ушбу футболчилардан биринчи даврани «Андижон» сафида ўтказган Фаррух Шотурсунов ўтган мавсумда клубимиз шарафини ҳимоя этиб, иқтидорли ҳужумчи эканлигини кўрсатган бўлса, ҳужумкор яримҳимоячи Сергей Рекун «Оқтепа» ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган. Ҳужум чизиғида тўп сурадиган Феруз Бобоқулов эса «Қизилқум» клуби сафидан жамоамиз таркибига келиб қўшилди