Ушбу ёзда "Манчестер Сити"дан "Интер"га кўчиб ўтган ҳужумчи Стеван Йоветич "шаҳарликлар" таркибида ўзи дуч келган муаммолар борасида фикр билдирди.
"Интер"нинг бир қисмига айланганимдан хурсандман. Умид қиламанки, олдинда турган мавсумда ўзимизга мос ўринга қайтамиз. Мен бу ерда ғалаба қозониш учун келганман, бизда яхши жамоа бор ва бунинг уддасидан чиқа оламиз.
"Манчестер Сити"да муаммоларим етарли эди ва бу фақат ўзимга боғлиқ эмас эди. Мураббий яхши формадалигимда ҳам ўйнаш имкониятини бермади. Нима бўлганда ҳам "Сити" ҳақида гапирмоқчимасман ва уларга омад тилайман. А серияда бизга "Ювентус" асосий рақиб бўлади, уларни мағлуб эта оламиз деб ўйлайман", -дейди Йоветич.
Эслатибўтамиз, 25 шли футболчи 2013 йилда "Фиорентина"дан "Мансити"га ўтган эди ва 44 учрашувда 11та гол урган.