Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга мухбирлар томонидан ФИФАдаги коррупцион жанжал ва Қатардаги жаҳон чемпионати ҳақида савол берилганида, унинг жаҳли чиқиб кетди. Спортчи ушбу мавзулар уни мутлақо қизиқтирмаслигини билдирди.
“ФИФАга ҳам, Қатарга ҳам тупурдим! Тупурдим! ФИФА ҳақида гапиришимни истайсизми? Бас қилинг!”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг охиридан буён ФИФАда коррупцион жанжал давом этмоқда. Порахўрликда айбланган 18 нафар амалдаги ва собиқ масъул ходимлар қўлга олиниб, АҚШ адлиясига топширилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Ўша кунларда янги муддатга сайланган Йозеф Блаттер президентликни тарк этишга мажбур бўлди. Янги сайловлар йил охирида ўтказилиши кутилмоқда.