"Атлетико" ҳҳужумчиси Фернандо Торрес янги мавсум олдидан фикрларини билдирди.
"Ҳали мен эришмаган совринлар бор. Шу жумладан, чемпионлик. Бирор марта ҳам чемпион бўлмаганман, бунга "Атлетико" билан эришсам, зўр бўлар эди. Бунинг учун ҳамма нарсага тайёрман, ҳатто жонимни ва бор-будимни беришга ҳам.
Яна тўққизинчи рақам остида ўйнайман, бундан жуда хурсандман. Бу мавсум ўзгача бўлиши аниқ", - дейди Торрес.