Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мурод Исмоилов: “Аҳамиятсиз муаммолар жиддий бўлиб чиқди”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 2-август куни Ғузор “Марказий” стадионида Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг 2-давраси, 16-тур доирасида “Шўртан” - “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди. 

Ҳозирги кунда чемпионатнинг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган, Олий лиганинг фаворит жамоаларидан бири, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан нафақат муҳлислар балки рақиблар ҳам жиддий ва кескин курашларга бой, ғалабали ўйинни кутишган эди. Аммо “Шўртан” – “Нефтчи” учрашувидаги мезбонларнинг йирик ғалабаси кўпчилик учун “сенсация”га айланди. Сабаби жорий чемпионатда водийликлар ҳали бундай катта ҳисобдаги мағлубиятга учрашмаган эди. 

Бу борада, ўйин якунида ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонларнинг бош мураббийи Мурод Исмоилов қуйидаги фикр ва мулоҳазалари билан бўлишди:

Биринчи навбатда “Шўртан” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувдан олдин аҳамиятсиз муаммоларга дуч келган эдик, аммо улар ўта жиддий бўлиб чиқди. Сўнги ўйин олди ўтказилган машғулотларда асосий ҳимоячиларимиздан бири Жаҳонгир Меҳмонов жароҳат олиб жамоага ёрдам беролмаган бўлса, Мансур Саидов, Муҳсин Убайдуллаев ва Умид Қодиров каби уч нафар футболчимиз сариқ ва қизил карточкалар сабабли майдонга тушолмадилар. Шу сабабли, ҳимоя чизиғида тезкор равишда тартибни ўзгартиришимизга тўғри келди. Бу эса ўз ўрнида якуний натижага таъсир ўтказди. Аммо бу баҳона бўла олмайди, чунки бундан олдин жорий чемпионатда бизга ҳеч ким иккитадан ортиқ гол урмаган эди. Орқа ва олди чизиқларда катта ҳатоларга йўл қўйганимиз етмагандай, бирор бир жиддий вазият ҳам яратолмадик. Бу ҳаракатларимиз билан “Шўртан” га олдинга юриш учун катта туртки бериб қўйдик ва рақибимиз бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб очиқ ўйин кўрсатди. Натижа ҳам адолатли бўлди деб ўйлайман. Биз эса ҳатоларимиз устида кўп ишлашимиз зарур, чунки бизларни олдинда анча оғир ўйинлар ва кучли рақиблар кутиб турибди.

“Шўртан” жамоасининг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйини ўртасида фарқ пайдо бўлди деб ўйлайсизми?

Катта фарқ бор деб ҳисобламайман. Чунки биринчи турда ҳам “Шўртан” бизнинг майдонимизда етарлича қаршилик кўрсатиб  дуранг натижага эришган эди. Бу жамоада мен ҳурмат қиладиган жамоа бош мураббийи Муҳтор Қурбонов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Жамшид Умаров каби инсонлар фаолият олиб боришмоқда. Улар яхши жамоа тузишган деб ўйлайман. Тўғри, биринчи давра якунига келиб, балки айрим ички сабаларга кўра “Шўртан” кутилмаган натижаларни кўрсатгандир, аммо бу ўткинчи сабаблар. Чунки “Шўртан” доим жиддий рақиблардан бири бўлиб келган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади деб ҳисоблайман. Кейинги учрашувларда ушбу жамоага омадлар тилаб қоламан.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 11:54, 04.08.2015.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.