"ПСЖ” ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Луиз бир кун эмас бир кун АҚШ чемпионатига кўчиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.
Футболчи охирги йилларда МЛС ўсишга эришганига алоҳида урғу берди.
- Беш олти йилдан кейин МЛС дунёнинг энг кучли лигаларидан бирига айланади, - дея Давид Луиз сўзларини келтиради GQ Magazine га асосланиб Спорт Экспресс. - Исбот учун у ерга йўл олган футболчиларнинг исмларига қаранг. Келажакда ҳам МЛСга яна бошқа юлдузлар келишади. Мен ҳам бир куни АҚШ чемпионатига кўчиб ўтишим мумкин. У ердаги инсонларнинг футболга меҳри мени ҳайратга солаяпти. Ўртоқлик учрашувларининг ўзида стадионларнинг тўлиб тошаётгани - ҳайратланарли.