Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Локомотив”: Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ!

Баҳо:
+ | -

"Локомотив” кеча бўлиб ўтган ўйинда “Металлург”ни мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди. Албатта, бундан жамоамиз ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Бекободликлар мухлислар эса аксинча хурсанд ҳолда уйга қайтишди.

Кечаги беллашувда бир қатор омиллар бизга ўз таъсирини ўтказди. Хусусан, Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг гол бўлган-бўлмаганини аниқлаш салкам ўн дақиқача вақтни олди. Яъни, салкам ўн дақиқа ўйин тўхтаб қолди. Қанот ҳаками гол бўлди деди, бош ҳакам унга қўшилмади ва охири хатосини тан олиб голни ҳисоблади.

Футболчиларимиз энди ўйинга киришай деб турган бир пайтда юзага келган тўхталиш футболчиларни ўйиндан бироз бўлса-да совутиб қўйди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бошланғич таркиб борасида нима дейиш мумкин? Таркибни ҳар доим бош мураббий аниқлайди ва ҳеч ким Вадим Абрамовнинг ишига аралашмайди. Қолаверса, “Локомотив”да асосий таркиб, захира ўйинчилари деган тушунча йўқ. Бу ерда ҳамма ўзини асосий таркиб футболчиси деб ҳис қилади. Ўринбосарлар таркиби эса бошқа масала.

Кечаги ўйинда қизил формада майдонга ким тушмасин, фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилди. Майдонга туша олмаганлар майдонда тўп тепаётганларга далда бўлишди. Аммо омадимиз келмади, йўқса албатта ғалаба қозонган бўлардик. Кечаги дуранг учун “Локомотив” ишқибозларидан узр сўраймиз. Мана шу дуранг туфайли биринчи даврада кетаётган “Пахтакор” биздан тўрт очкога ўзиб кетди. Чунки “Пахтакор” сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этди.

Тўғри, ҳамон иккинчи ўриндамиз, лекин буёғига янада қийин бўлади. “Локомотив”дан қолган барча учрашувларда фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Чунки “Насаф” билан “Бунёдкор” бизни изма-из таъқиб этиб келишда давом этмоқда. Жамоамизнинг бу йил ўз олдига қўйган мақсади аниқ: Чемпион бўлиш! Ва бунинг учун “темирйўлчилар” бор кучни ишга солишади. Футболчиларимизнинг мавсумни биринчи ўринда якунлашлари учун охиригача кура олиб боришига ишонамиз. Насиб қилса, чемпионат якунида чемпионлик соврини албатта Бизга топширилади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

IMG_8369

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:16, 04.08.2015.
Ўқилди: 3428 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.