Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл марказда ўйнашни ёқтиришини айтиб ўтди.
"Мен учун энг яхши жой бу марказ. "Тоттенхэм"да ўйнаганимда айнан шу жойда энг яхши ўйинимни намойиш этишимни ҳис қилганман. Уэльс терма жамоаси сафида ҳам шу ерда ўйнайман. Бу менинг жойим ва шу ерда ўйнашни истайман, - дейди Бэйл.