Италиянинг "Верона" клуби тажрибали ҳужумчиси Лука Тони ҳозирча ўз келажаги борасида бир қарорга келмаганини ошкор қилди.
"Сўнги икки йил мен учун ўта омадли ўтди. Дастлаб, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлсам, кейин ҳатто пойгада ғолиб чиқдим. Менга ўхшаган ёш йигитча учун бу ажойиб кўрсаткич!
Келаси мавсумда мен 39 ёшга тўаламан. Агар менда шуғулланиш истаги йўқолмаса, мен футболда қоламан", - дейди Тони.