Москванинг ЦСКА ва Лондоннинг «Челси» клублари собиқ яримҳимоячиси чехиялик Иржи Ярошик Россиянинг Sports.ru интернет-нашри мухбирлари билан суҳбат чоғида русчада сўкинишни Александр Гейнрихдан ўргангани ҳақида айтиб берди.
«ЦСКАда тўп сурган пайтларим, ўзбекистонлик Александр Гейнрих билан битта хонада яшаганмиз. У менга русчада сўкинишни ўргатган», дея хотирлаган Иржи Ярошик.
Эслатиб ўтамиз, чехиялик футболчи 2003 йилги мавсумда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Александр Гейнрих билан бир вақтда ЦСКА таркибига бориб қўшилганди. Москвадаги икки йиллик фаолиятидан кейин унинг кейинги жамоаси Лондоннинг «Челси»си бўлганди.