"Бавария" яримҳимоячиси Марио Гётце жамоада қолиш-қолмаслиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермади.
"Нима бўлганда ҳам, мен "Бавария"да бахтиёрман. Бунга шубҳа йўқ. Кўрамиз, воқеалар ривози қандай бўлар экан. Бу ҳақда сешанба куни ҳам айтгандим", - дейди Гётце.
Германия терма жамоаси футболчиси ўтган мавсумда кучсиз ўйини учун мутахассисларнинг танқидларига учраган эди.