Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Испания чемпионати тўпурарлари ТОП-5 (Айни пайтда ўйнаётган футболчилар)

Баҳо:
+ | -

Furkat.uz сайти айни пайтда ла Лигада тўп сураётган футболчилар орасида миллий чемпионатда энг кўп гол урган футболчилар ТОП-5 лиги билан сизни таништириб ўтади.

5. Карим Бензема (“Реал Мадрид”)
Франциялик ҳужумчи 2009-йилдан буён Мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ортда қолган 6 мавсум давомида Ла Лигада 188 та ўйинда ўз ҳисобига 87 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Бензема 2011/12 йилги мавсумда “Галактикос” билан чемпионликни нишонлади. Карим ўша мавсумда 21 та гол урган эди ва бу кўрсаткич ҳужумчи учун шахсий рекорд бўлиб турибди. Агар у ушбу мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олса 100 лик маррани забт этиши ҳеч гап эмас.

4. Алваро Негредо (“Валенсия”)
Негредо 2007-2009 йилларда “Алмерия” таркибида икки мавсумда 32 та гол уриб, грандлар эътиборига тушди. Натижада уни “Севилья” сотиб олди. Алваро Андалусияликлар таркибида 4 мавсум тўп суриб ла Лигада ўз ҳисобига 70 та гол ёздириб қўйди. Шундан сўнг у бир мавсумни “Манчестер Сити”да ўтказиб, кейинчалик “Валенсия”га қайтди. Бироқ “кўршапалаклар” таркибида унинг ишлари юришмади. Негредо ушбу жамоада 5 та гол урди холос. Испаниялик ҳужумчи Премьерода жами 239 ўйинда 107 та голга муаллифлик қилган.

3. Ариз Адуриз (“Атлетик”)
Сан Себастянда таваллуд топган футболчи 2002-йилдан буён “Атлетик”, “Валядолид”, “Мальорка”, “Валенсия” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилди. Ҳужумчи 2012-йилда яна жонажон клуби “Атлетик”ка қайтди ва ҳозирда ушбу клуб таркибида тўп сурмоқда. Ариз Испания чемпионатидаги 11 мавсумида жами 111 та гол киритган. Бунинг учун у 312 та учрашувда иштирок этишига тўгъри келган. Ариз ўтган мавсумда 34 ёшга тўлди ва чемпионатда 18 та гол уриб, шахсий рекордини ўрнатди.

2. Криштиану Роналду (“Реал Мадрид”)
2009-йилда 94 миллион евро эвазига харид қилинган футболчи “Реал” тарихидаги энг омадли трансферга айланди. Криштиану 6 мавсум давомида роппа-роса 200 ўйин ўтказиб ўз ҳисобига 225 та гол ёздириб қўйди. Фантастик натижа! Португалиялик футболчи 2011 йилда – 40, 2014 йилда – 31 ва 2015 йилда – 48 та гол билан Ла Лига тўпурари бўлди ва “Олтин бутса”ни қўлга киритди. 2012 йилда эса “Қироллик клуби” билан Испания чемпиони бўлди. Роналду яна 4 та гол урса “Реал”нинг Испания чемпионатидаги, 11 та гол урса эса бутун тарихидаги энг сермаҳсул футболчисига айланади.

1. Лионель Месси (“Барселона”)
Лео 2004-йилдан буён Ла Лигада 315 учрашувда 286 та гол киритди ва у Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди. Месси 2010 йилда – 34, 2012 йилда – 50, 2013 йилда – 46 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди ва уч марта “Олтин бутса”ни қўлга киритди. Шунингдек аргентиналик 7 марта Премьеро чемпионига айланди. Ушбу мавсумда Лео 300 лик маррани забт этишига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Фурқат Юсупов
Манба:
Furkat.uz:

Киритилди: 10:17, 07.08.2015.
Ўқилди: 10638 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик