Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Барселона»нинг уч юлдузида «эл-класико»ни ўтказиб юбориш хавфи бор

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг нақ уч нафар футболчиси «эл-класико» арафасида дисквалификация қилиниш хавфи остида турибди. Гап Рафинья Диас, Френки де Йонг ва Марк Берналь ҳақида кетмоқда — агар ушбу учлик «Осасуна»га қарши бугунги ўйинда сариқ карточка олса, Мадриднинг «Реал» клуби билан бўладиган навбатдаги баҳсни ўтказиб юборишади.

«Осасуна» — «Барселона» учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Каталония гранди учун уй учрашуви ҳисобланган «қаймоқранглилар»га қарши баҳс эса 10 май куни айнан шу вақтда бўлиб ўтади.

Айни дамда Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва чемпионат якунига беш тур қолганда «Реал»ни 11 очкога ортда қолдиришмоқда.

Киритилди: 12:20, 02.05.2026.
Ўқилди: 9934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик