Кириш Регистрация

Маротта "Интер"нинг янги мавсумда "Ювентус" учун асосий рақиб бўлишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" жамоасининг бош директори Жузеппе Маротта ўз жамоасининг янги мавсумда чемпионлик учун курашиши ҳақида айтди.

Унинг ишонч билдиришича, "Интер" бир неча мавсумдан буён Италияда гегемонлик қилаётган "Ювентус" учун асосий рақиб бўлади.

"Менимча, бизга чемпионлик пойгасида асосий рақиб бўладиган жамоа бу "Интер"дир. Уларнинг ёзги трансферлар давомида қилган ишларини кузатдим. Биз эса ярим ҳимоячи излаяпмиз. Оладиган футболчимиз юлдуз бўлиши шарт эмас. Лекин у жамоамиз савиясига мос келиши керак. Балки Гётце, балки Дракслер шундай футболчидир. Биз уларга ростдан ҳам қизиқиш билан қарамоқдамиз, лекин ҳақиқий музокараларга киришганимиз йўқ", дейди Маротта Goal нашрига.

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:05, 08.08.2015.
Ўқилди: 3413 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.