Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйин барчани охиригача ҳаяжонда ушлаб турди"

Баҳо:
+ | -

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Металлург" - ажойиб жамоа. Улар сўнгги ўйинларда мағлубиятга учрамай келишаётганди. Рустам ака Мирсодиқовни эса Ўзбекистоннинг энг кучли мутахассисларидан ва ўзимнинг устозларимдан бири деб биламан. Учрашувдан аввал йигитларга Рустам ака ўз шогирдларини ўйинга қандай руҳлантира олиши ва бекободликлар жанговор жамоа эканлигини таъкидлаб ўтгандим. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Худога шукр, бугун футболчиларим кўрсатмаларни аниқ бажаришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Шу сабабли йигитларга жанговор ўйин намойиш этишгани, охиригача курашишгани учун уларнинг олдига кирганимда ҳам катта миннатдорчилик билдирдим. Агар шундай ўйин кўрсатишда давом этсак, ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз.

Беллашув охиригача барчани хаяжонда ушлаб турди. Намангандан бизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизнинг келгани ҳам ўйинчиларга қўшимча далда бўлди. Жамоамиз номидан мухлисларга ташаккур айтаман. "Металлург" ўйинини гапиришни истамаган бўлардим. Рақиб тўғрисида фақат ижобий фикр айтишим мумкин. Чунки улар кучли ҳужум чизиғига эга. Шаҳзод Нурматов мамлакатимизда индивидуал тарафдан энг кучли ҳужумчилардан бири. Футболда ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади.

Лекин, бунда кимдир мағлубиятга учрайди, кимдир ғалаба қозонади. Бугун омад биз томонда бўлди. Шу сабабли уч очкога эга бўлдик. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, баҳс тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа ғалабага лойиқ ўйин намойиш этишди. Биринчи даврада қайсидир вазиятларда жамоага камроқ эътибор берганим таъсир қилган бўлиши мумкин. Буни мухлислар ҳам таъкидлашар эди.

Клубнинг ўз муаммолари бор эди. Давралар оралиғида ушбу муаммоларни бартараф этиш устида ишладик. Мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Яъни жисмоний тайёргарлик бўйича Александр Генадьевич Волковни "Навбаҳор"га таклиф қилдик. Энг асосийси - жамоада "юракдан ўйнайман, охиригача курашаман" деган ўйинчилар қолди. Шунинг учун клубдан кетмоқчи бўлганларга рухсат бердик. Камида 4-5 футболчимизга бошқа жамоалардан таклиф тушганди. Мисол учун Санъат Шихов, Дилшод Жабборов, Шаҳбоз Эркиновга бир нечта жамоа мурожаат этганди. Лекин, улар бу таклифлар устида ўйлаб ҳам ўтиришмади. Бу футболчилар йил охиригача "лочинлар" билан қолиш истагини билдиришгани жамоани ахил бўлишига сабаб бўлди деб ўйлайман".

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:56, 09.08.2015.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.