"Интер" ҳужумчиси Стеван Йоветич ўзининг жамоага мослашиш жараёни ҳақида фикр билдирди.
"Менда ҳаммаси жойида. Икарди билан ишлаяпмиз. У - ажойиб ҳужумчи. Умид қиламанки, у билан чиқишиб кетамиз. Менинг вазифам - кўп гол уриш. Бу борада иккимиз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак", - дейди Йоветич.