"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Дэйли Блинд Англия чемпионати стартида "Тоттенҳэм"га қарши учрашувдан сўнг (1:0) ўзининг марказий ҳимоядаги амплуаси борасида фикр билдирди.
"Бир неча бор айтганман - мен шунчаки ўйнашни истайман. Рақобат кучли, ҳар бир чизиққа ҳақиқий кураш кетмоқда. Мен имкониятга эга бўлдим ва бор кучим билан ҳаракат қилдим.
Албатта, менинг ҳимоя маркзида ўйнашим учун бўйим ва кучим етмаслиги ҳақида кўп гаплар бўлди, аммо мен етарли даражада ақллиман ва эпчилман.
Ўйлашимча, биз Смоллинг, Шоу ва Дармиан билан яхши ўйнадик, нолга ўйнадик, бундан хурсандман", -дейди Блинд.