"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес жамоага "Атлетико"дан Арда Туроннинг келиб қўшилганини хурсандчилик билан қабул қилди.
"Туроннинг келиши - биз учун катта шараф. У ҳозирнинг ўзида бизга ёрдам беролмаслиги ачинарли. Жамо унинг қўшилишини сабрсизлик билан кутмоқда.
Арда - феномен. Бунинг устига у жуда қувноқ. Жамоамизга унга ўхшаган "жинни"лар керак", - дейди Алвес.
ФИФА қўйган санкция туфайли турк футболчиси каталонияликлар сафида 2016 йилнинг 1 январидан кейингина ўйнаши мумкин.