"Лацио", "Ювентус" ва "Вест Хэм"нинг собиқ ҳужумчиси Паоло ди Канио "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотеллининг ўз фаолиятига жиддийроқ қарашини маслаҳат берди.
""Футболчи шериклари билан қандй ўйнаш кераклигини тушуниши керак. Кўп мураббийлар уни ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Манчининг унинг футболдаги отаси эди, аммо у ҳам Балотеллини "Интер"га қайтаришга ҳаракат қилмаяпти. Моуриньо ҳаммасини бошидан тушунди. У ўйинчиларни яхши ўқий олади, уни ўзгартириб бўлмаслигини дароов тушунди.
Марио 25 ёшда, у ўзини ўзгартириши керак. У энди бошқаларга таяна олмайди. У ҳали ёш ва жисмонан кучли. У ҳеч қачон ўзининг катта салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаган
Вазият ўзгаришини истайман. Бу жуда қийин бўлади. Марионинг ижтимоий тармоқларда қанча ўтиришини ҳисобга олганда, у машҳурлик учун футболдан фойдаланмоқда, аксинча эмас", - дейди Ди Канио.