"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста УЕФА Суперкубогида "Севилья"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Треблга эришганингдан сўнг, бир нарса ҳақидаўйлай бошлайсан - қандай қилиб натижани яхшилашни. Бу осон бўлмайди, аммо бу учрашувда бунга биринчи қадам ташлаймиз.
Рақибимиз яхши тайёрланган, унинг устози ҳурматгалойиқ. Албатта, бир йилда олтита совринни қўлга киритишни истаймиз, аммо ҳозир хаёлимиз бир учрашув билан боғлиқ.
Янги мавсумни сардор сифатида бошлаш - мен учун жуда ёқимли", - дейди Иньеста.