"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Европа Суперкубогида "Севилья" билан учрашувдан сўнг (5:4) ТбилисидагиБорсиПайчадзе номидаги стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
"Мен икки марта гол уришга муваффақ бўлдим ва жамоам ғалаба қозонганидан ниҳоятда шодман. Қўлаб қувватлаганлар ва самимий қабул учун ҳаммага раҳмат. Худди ўз майдонимизда ўйнаётгандай ҳис қилдик. Ҳақиқатдан ҳам майдон эгаларидай ўйнадик. Ғалабамиздан хурсандман.
Вазифамиз - ғалаба қозониш, кўпроқ совринларни қўлга киритиш. Бугунги ютуқ мавсумни юқори нотада бошлаш учун жуда муҳим эди. Шунинг учун жуда мамнунмиз. Ҳар бир соврин чиройли, уларга эга бўлиш - бу жуда ажойиб", - дейди Месси.