Кириш Регистрация

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали олдинда жавоб учрашуви бор"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги яримфиналида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги биринчи учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб "шерлар" устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Ҳасанов: "Иккала жамоа ҳам яхши ўйнади, кўп тер тўкилди. Фикримча, ҳали олдинда жавоб ўйини бор. Шу боис ҳали ҳеч нарса йўқотмадик.

"Бунёдкор"нинг биринчи голи бизни синдирди. Кейин ҳужумга ўтдик, яна ўтказдик. Тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди, Хатолар бўлади. Ҳатто сардоримиз Махарадзе ҳам хато қилди. Бунинг сабаби ўша биринчи гол деб ўйлайман. Футболда энг ёмони шу.

Пардаевнинг ўйин амалиёти кам. Пардаевга вақт беряпмиз ва уни эски спорт формасига қайтаряпмиз. Андреев кўп хато қилди. Унинг паслари яхши чиқмади. 10 кун ичида тактикамизни ўзгартириб юбора олмайман. Менда вақт йўқ. Ўйин услубимиздан воз кечмаймиз.

Омадимиз ҳам келмади. Ўйин жиҳатдан кучлимиз. Лекин натижа "Бунёдкор" томонида бўлди".

Манба: "Бунёдкор" расмий твиттери
Киритилди: 21:47, 12.08.2015.
Ўқилди: 5399 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.