“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал ҳали ҳам “Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллерни олишни истаяпти, деб хабар қилмоқда Kicker га таяниб Спорт Экспресс.
Нашр хабарига кўра, “Қизил иблислар” раҳбарияти 25 ёшли футболчи учун 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.
ЖЧ-2014 чемпиони бўлган Мюллер агар “МЮ” таклифини қабул қилса, 50 миллион евро маош олиши мумкин.
Ўтган мавсумда ҳужумчи мюнхенликлар таркибида Бундеслигада 32 ўйин ўтказган ва 13 гол ҳамда 10 натижали узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, Мюллер ЕЧЛ доирасидаги 10 учрашувда 7 гол киритиб, 3 бора шерикларига голли пас етказиб берган.