Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Тоттенҳэм" Берахинони харид қилишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенҳэм" жамоаси "Вест Бромвич"дан Сайдо Берахинони трансфер қилиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришишига ишонмоқда.

"Вест Бромвич" ушбу ёш ҳужумчиси учун 25 млн фунт сўрамоқда.

Қайд этиш жоизки, "шпорлар" бу ёзда трансфер бозорида ўтган мавсумлардаги каби фаоллик кўрсатишмаяпти. Лекин жамоа ўз сафига юқори тоифали ҳужумчи қўшиб олишни ният қилган.

Daily Mail нашрида ёзилишича, "Тоттенҳэм"дагилар Берахинонинг ўзи "Уайт Харт Лэйн"га келишга ошиқаётгани ҳақида гапиришмоқда.

Футболчининг иштиёқи эвазига бу трансфер амалга ошиши осон кечиши кутилмоқда.
Айни вақтда "Тоттенҳэм" футболчи учун сўралаётган маблағнинг ярмини, яъни 12,5 млн фунтни беришга розилигини билдирган.

Тахмин қилинишича, 22 ёшли футболчининг трансфери охир-оқибат 18 млн фунт эвазига амалга ошади.

Маълумот учун, бурундилик ушбу ҳужумчи ўтган мавсумда "Вест Бромвич" сафида 38 ўйинда иштирок этиб, 14та гол урган ҳамда битта голли узатма муаллифи бўлган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:11, 13.08.2015.
Ўқилди: 2990 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.