ФИФА президени Йозеф Блаттер Европа мамлакатларига легионерлар борасида Россиядан ўрнак олишни таклиф қилди.
ФИФАнинг расмий журналигаберган интервьюсида ташкилот раҳбари майдонда бештадан ортиқ легионерларнинг бўлмаслиги маҳаллий иқтидорларнинг ривожланишига сабаб бўлишии айтди.
Унинг сўзларига қараганда бундай лимитнинг қўлланилиши ЖЧ-2018 олдидан Россия терма жамоасига ижобий таъсир қилади. Блаттер мисол учун Англияда легионерлар умумий ўйин вақтининг 77 фоизи легионерларга тегишли бўлганини келтирди.