“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо “Арсенал”га кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар қилмоқда Football365 га асосланиб “СЭ”.
Хабарга кўра, 20 ёшли франциялик футболчининг онаси ва агенти Лондон клуби билан музокаралар ўтказмоқда. 2014/15-йилги мавсумда хавбек Франция чемпионатида 21 ўйин ўтказган ва 4 та гол киритганди, шунингдек, Рабьо ЕЧЛнинг тўртта учрашувида ҳам майдонга тушган.