Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Адурис 2005 йилдан буён “Барселона”га хет-трик урган биринчи футболчи бўлди

Баҳо:
+ | -

“Атлетик” жамоаси ҳужумчиси Ариц Адурис Испания Суперкубогининг биринчи учрашувида “Барселона” дарвозасига 3та гол урди. Ўйин “Атлетик” фойдасига 4:0 ҳисоби билан якунланди.

34 ёшли футболчи ўйиннинг 53 ва 62-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди, шунингдек, 68-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланди.

Шу тариқа, Адурис 2005 йилдан буён “Барселона”га хет-трик урган биринчи футболчи бўлди. Ўшанда “Вильярреал” ҳужумчиси Диего Форлан “Барса” дарвозасига 3та тўп йўллаган эди.

Бундан ташқари, “Барселона” 2001 йилдан буён биринчи марта кетма-кет иккита учрашувда 4та тўп ўтказиб юборди. Бир неча кун муқаддам жамоа Европа Суперкубогида “Севилья” билан 5:4 ҳисобида ўйнади. 2001 йилда эса каталониялик “Вильярреал” ва “Сарагоса”га қарши кечган баҳсларда кетма-кет икки марта 4дан гол ўтказиб юборган эди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 06:57, 16.08.2015.
Ўқилди: 4713 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик