"Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов Россия чемпионатининг 5-турида "Терек" билан учрашувдан сўнг (0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимга бироз дииқатимиз жамламасдан тушдик. Кейин бироз тезлик қўдик. Ёрқин ўйин бўлмади, яхши ўйнагандай туюлдик, тўпни назорат қилдик. "Терек" иккинчи рақамда ўйнаши аниқ эди.
Иккинчи бўлимда тажавузкорроқ ўйнадик, ҳужумчиларга тўп етказишга ҳаракат қилдик, бўш зоналар изладик, қанотлардан тўп оширдик. Кейин, ўша вазият... Ҳакам нимага ўйланди, тушунарсиз. "Спартак" - ЦСКА ўйинини олинг - орқадан зарба ва пенальти.
"Зенит" ўйнаяпти деб ҳисобланг, қандайдир вазият, кичик тўқнашув - дарров пенальти беришади. Биз ўйнасак, ўйланишади. Улгурмадим, хоҳламагандим, атайлаб қилмадим, деган баҳоналар. Болалар боғчаси. Одамлар қоидаларни ўз билганларича талқин қилишяпти. Бир хир вазиятга турлича ёндошилмоқда, қандайдир баҳоналар излашмоқда. Бу нарса шахсан мени нафратлантиради", - дейди Денисов.