"Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеани мавсум якунланганидан сўнг эркин агент сифатида қўшиб олмоқчи.
Mirror хабарига кўра, бунинг учун мадридликлар испаниялик футболчига 12 милллион евро тўламоқчи. Англияликлар эса, 24 ёшли дарвозабонга янги шартнома таклиф қилиб, йиллик маошини 14 миллион еврога кўтармоқчилар.