“Реал” ярим ҳимоячиси Исконинг агенти Рафаэл Комино футболчининг “Ювентус”га кўчиб ўтиши ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.
“Бу миш-мишлар ҳақиқатга умуман зид келади. Бу шунчаки газеталардаги мақолаларга қизиқишни кучайтириш учун ўйлаб топилган гап-сўзлар”, – дея Комино сўзларини келтиради Football-italia маълумотига таяниб Bombardir.ru.
Аввал, “Ювентус”нинг 23 ёшли испаниялик футболчи трансфери учун “Реал”га 40 миллион евро таклиф қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.