"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович ушбу трансферлар давридаёқ клубини тарк этиши мумкин, дея хабар беради Dailly Mail.
Аввалроқ футболчининг агенти унинг "ПСЖ"ни тарк этмаслигини айтган эди.
Нашрда ёзилишича, 33 ёшли ҳужумчининг нархи туширилади, чунки унинг шартномаси 2016 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Хабарларга кўра, футболчига унинг собиқ жамоаси "Милан" қизиқмоқда, шунингдек, "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам воқеалар ривожини кузатмоқда.